Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон ҳарбий қисмларидаги портлашлар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, бедарак йўқолганлар бор
27.08.2021 10:54,  
105

26 август куни, маҳаллий вақт билан соат 19:00 атрофида, Қозоғистон, Жамбил вилояти, Байзак тумани, Тараз шаҳри яқинидаги Қайнар қишлоғидаги ҳарбий қисмда, муҳандислик ўқ-дорилари сақланадиган омборлардан бирининг ёнида ёнғин юзага келди, сўнг портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, портлатиш учун мўлжалланган муҳандислик ўқ-дорилари узоқ масофали ўқларга эга эмас, шунинг учун портлашлар натижасида ўқ-дорилар парчалари ва бўлаклари тарқалмаган. «Портлашлар асосан зарба тўлқини, катта овозли зарба ва алангаланиш хусусиятига эга», — дейилади хабарда.

Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев портлашлар оқибатида тўрт ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Tengrinews. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, бир неча киши алоқага чиқаётгани йўқ. Қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда 66 киши жабрланган ҳақида хабар берилган. Айни пайтда портлашлар тўхтаган. Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Тараздаги мактабларга тахминан 1200 киши эвакуация қилинганини маълум қилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан