Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонликлар Ўзбекистонда АЭС қурилишига қарши
25.09.2021 17:13,  
449

Қозоғистоннинг Тараз шаҳри аҳолиси Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилишига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда “Atameken Business News” хабар берди

Қайд этилишича, маҳаллий аҳоли “кенг кўламли ва хавфли лойиҳани қўшни давлатлар билан ҳамкорликда қуриш керак”, деб ҳисоблайди. 

“Чернобил фожиасини эсланг, қанча одам ногирон бўлиб қолди. Мен уларнинг кўпчилиги билан танишман. Бу нима учун керак? Мен бунга қаршиман ”, дейди маҳаллий аҳоли вакили. 

Маҳаллий аҳолининг фикрига кўра, ушбу қурилаётган АЭС фақатгина зарар келтиради ва улар бу лойиҳани қўллаб-қувватламаслигини билдирган. 

Қозоғистонлик экологлар атом электр станцияси икки давлат чегараси яқинида қурилса, чиқиндилар хавф туғдиришидан огоҳлантирган. Уларнинг фикрича, АЭС қурилишида фақат иқтисодий омиллар ҳисобга олиниб, табиат эътибордан четда қоляпти.

“Биз учун бу фойдали ва қиммат бўлмаган электр ҳисобланади. Лекин, ижтимоий вазиятни ҳам унутмаслигимиз керак. Қаерда корхона қурилмасин, атом электр станциясининг радиоактив чиқиндилари сув, ҳаво ва ҳатто қум орқали бизга зарар келтиради”, дейди экологлардан бири. 

Бошқа мутахассислар эса ушбу лойиҳани танқид қилишга шошмаяпти. 

“Илм-фан ривожланмоқда, олимлар экотизимни яхшилашга уринмоқда. Экология бутун дунё учун муаммо. Ўйлайманки, олимлар АЭСни қандай қилиб хавфсиз қилиш йўлларини пухта ўйлашган”, дейди эксперт Сауранбек Жамалбеков.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан