Москва АҚШ ва Ғарбнинг ҳарбий инфратузилмасини Афғонистондан Марказий Осиё давлатларига ўтказилишига қатьий равишда қарши. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россияда бўлиб ўтган Европа бизнес уюшмаси (АЕБ) вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.
"Биз доимо ғарблик ҳамкасбларимизга эслатамиз - биз Афғонистондан ҳарбий инфратузилмани ёки америкаликлар айтганидек, агар керак бўлса, уфқ ортидан Афғонистонга зарба бериш имкониятига эга бўлиш учун Марказий Осиё республикаларида янги ҳарбий инфратузилмани жойлаштирилишига қаршимиз”, - деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, бундай "хизмат" кўрсатадиган мамлакатлар дарҳол террорчилар учун нишонга айланади.