Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтирмоқда
1.06.2021 08:47,  
141

Тезкор штаб ўзаро асосда Москва-Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистон билан парвозлар сонини 10 июндан ҳафтасига қўшимча биттага оширишга қарор қилди

Шунингдек, 10 июндан Беларус билан Москва-Минск йўналиши бўйича парвозлар сони ўзаро асосда ҳафтасига ўн мартагача оширилади. Бундан ташқари, 10 июндан бошлаб Гомел-Москва ва Полоцк-Москва йўналишлари бўйича кунлик темир йўл қатнови тикланади, Москва-Минск йўналишидаги “Ласточка” поездларида вагонлар сони кўпайтирилади.

Тезкор штаб Москва-Афина йўналиши бўйича Греция билан парвозлар сонини 10 июндан ҳафтасига иккитага оширишга қарор қилди. Озарбойжон (Москва-Боку), Арманистон (Москва-Ереван), Қатар (Москва-Доҳа) ва Тожикистон (Москва-Душанбе) билан ҳаво қатнови ҳафтасига бир парвозга кўпаймоқда. 

10 июндан бошлаб Мисрга Москва-Қоҳира йўналишида ва Сербияга (Москва-Белград) еттита рейс амалга оширилади. Бундан ташқари, Москва - Мюнхен (Германия) йўналиши бўйича парвозлар тикланмоқда. Берлинга парвозлар аввалроқ тикланган эди. 

Шунингдек, тезкор штаб ҳукуматнинг 2020 йил 16 мартдаги 635-р-сонли буйруғи ва санитария-эпидемиология талабларига риоя қилиш зарурлигини инобатга олган ҳолда, Нижнекамск, Владикавказ ҳамда Томск халқаро аэропортларидан хорижий мамлакатларга парвозларни 10 июндан бошлаб тиклашга қарор қилинганини билдирди.

Ҳозирда Россия 34 мамлакат билан авиақатновни тиклади. 

Коронавирус пандемияси туфайли Буюк Британия билан авиақатнов 1 июнга қадар, Танзания ва Туркия билан 21 июнга қадар тўхтатилди. 10 июндан парвозлар учун очиқ бўлган мамлакатлар сони яна еттитага кўпаяди. 

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳудудига коронавирус инфекцияси кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штабнинг 25 март куни ўтказган йиғилишда бир қатор мамлакатлар билан мунтазам авиақатновларни тиклаш юзасидан қарор қабул қилинган эди.

Мазкур қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 1 апрел санасидан эътиборан Россия ҳамда Ўзбекистон ўртасида мунтазам авиақатновлар ҳафтасига бир маротаба амалга оширилишига рухсат этилди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан