Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюради
9.07.2021 17:01,  
145

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 15—16 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия ТИВ раҳбари Тошкентда ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция иштирок этади.

Ўтказиладиган конференция давомида минтақалараро ҳамкорлик масалаларининг кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Аввалроқ ушбу конференция ишида Ўзбекистон Президенти, Афғонистон президенти, Покистон бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институт ва компаниялар, етакчи илмий-тадқиқот ва таҳлилий марказларнинг раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан