Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда VII Халқаро Армия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди
24.08.2021 20:10,  
118

Кеча, 23 август куни, Россия Федерацияси Москва вилоятида жойлашган “Патриот” паркида йилнинг энг нуфузли халқаро ҳарбий мусобақаларидан бири бўлмиш VII Халқаро армия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги.

Унда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, иштирокчи давлатлар расмий вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги номидан Мудофаа вазири ўринбосарлари полковник Қодир Турсунов ва полковник Алишер Норбоевлар бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар қатнашди.

VII Халқаро армия ўйинларининг очилиш маросимини Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўз нутқи билан бошлаб берди. У Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратини ошириш учун ҳарбий мусобақалар, шунингдек, иштирокчи давлатлар географияси ва мусобақа ўтказиладиган жойларнинг доимий равишда кенгайиб бориши муҳимлигини таъкидлади. Шундан сўнг иштирокчи давлатлар ўз байроқлари остида саҳнага чиқиб келишди.

Россияда VII Халқаро Армия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди Россияда VII Халқаро Армия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди Россияда VII Халқаро Армия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Россияда VII Халқаро Армия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бу йилги Халқаро армия ўйинлари 22 августдан 4 сентябрга қадар давом этиши режалаштирилган. Мусобақалар дунёнинг 12 давлатида (Алжир, Арманистон, Беларусь, Вьетнам, Қатар, Қозоғистон,Мўғилистон, Россия, Сербия, Ўзбекистон, Хитой ва Эрон ) жойлашган 23 та дала-ўқув майдонида бўлиб ўтади. Жумладан, “Ҳарбий-тиббий эстафета” ва “Дала ошхонаси” йўналиши ғолиблари юртимиздаги “Фориш” тоғ дала-ўқув майдонида аниқланади.

“АрМИ – 2021”да 40 дан ортиқ давлатнинг 277 жамоаси (жами 5 мингдан ортиқ иштирокчи) 34 йўналиш бўйича беллашади. Бунда Россия Федерацияси ҳарбий хизматчилари мазкур 34 йўналишнинг барча турида, Беларусь вакиллари 27, ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 24 ва хитойликлар 21 йўналишда ғолиблик учун баҳс олиб боради. Бразилия, Буркина-Фасо, Камерун, Кипр ва Эсватини Қироллиги давлатлари мусобақада бу йил илк бор иштирок этмоқда.

Юртимиз ҳарбий делегация вакиллари, шунингдек, Халқаро армия ўйинлари билан бир вақтда ўтказиладиган “AрМИ – 2021” Халқаро ҳарбий-техник форумида ҳам иштирок этди. Шундан сўнг мудофаа вазири ўринбосарлари “Танк биатлони” мусобақасида иштирок этаётган жамоамиз вакиллари билан учрашиб, йигитларга омад тилашди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан