Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядаги университетда отишма уюштирган йигит ушланди
20.09.2021 15:43,  
394

Бугун, 20 сентябрь куни Россиянинг Перм давлат университети биноларида отишма содир бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар бор. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Душанба куни номаълум шахс университет биносига кириб, қуролдан ўт очишни бошлади. Талабаларнинг баъзилари бузғунчидан яшириниб, университетнинг синфхоналарида яширинди. Баъзи талабалар деразадан сакраган. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишламоқда”, деган агентлик суҳбатдоши.

Университет Матбуот хизмати вакилига кўра, отишмада бир киши жароҳатланган. Ижтимоий тармоқларнинг рус сегментида тарқалган маълумотларга кўра, 5 киши ҳалок бўлган.

Университет ижтимоий тармоқдаги саҳифасида талабаларни аудиторияларда ва ўз жойларида қолишга чақирган.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишмани 18 ёшли талаба Тимур Бекмансуров уюштирган. У “ВКонтакте”да қолдирган постида дастлаб собиқ мактабига ҳужум қилишни режалаштирганини айтган, кейин қарорини ўзгартирган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, отишмада 10 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Университет расмий саҳифасида отишмани уюштирган йигит ушлангани ҳақида хабар эълон қилинди. Ички ишлар вазирлиги бу маълумотни тасдиқлади.

Ҳодиса юзасидан икки ва ундан ортиқ одамнинг жонига қасд қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан