НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг “Ryanair” самолёти билан боғлиқ ҳодисага эҳтимолий алоқаси бўйича разведка маълумотини айтишдан бош тортди.
“ТАСС” Столтенбергнинг “Times Radio”га берган интервьюсига таяниб бу ҳақда хабар берган.
“Мен бу маълумотни ошкор қилолмайман, лекин биламизки, Россия ва Беларусь деярли барча соҳада, жумладан, ҳаво ҳудуди муҳофазаси бўйича ҳам мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатган”, деди Столтенберг.
НАТО бош котибининг айтишича, ҳозирда Россия-НАТО муносаатлари совуқ уруш давридан кейинги энг қуйи нуқтада турибди.