Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда 40 яшар эркак билан гаплашиб, унга «шантаж» қилган 16 ёшли қиз ушланди
24.04.2021 09:32,  
2372

Самарқанд шаҳрида 19 апрель, душанба куни 40 яшар эркак билан гаплашиб, унга «шантаж» қилган 16 ёшли қиз ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят Ички ишлар бошқармасига 40 ёшли У.Т. имсли эркак ариза билан мурожаат қилган. Унда таниши 16 ёшли М.А. исмли қиз у билан гаплашиб юрганини оила аъзоларига билдириб, шарманда қилишини айтиб, 1500 АҚШ доллар талаб қилганини баён этган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида шу куни соат 21:30 да М.А. 1500 АҚШ долларни товламачилик йўли билан У.Т.дан олаётган вақтида ушланган. Шунингдек, М.А.дан махсус кимёвий ишлов берилган мазкур пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан