Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда боғча болаларига ажратилган қарийб 5 кг гўштни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган хўжалик мудираси ва бош ошпаз ишдан олинди
17.10.2021 10:54,  
495

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги мактабгача таълим ташкилотида боғча хўжалик мудираси болаларга ажратилган 4,7 килограмм гўштни олиб чиқиб кетмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача таълим бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, боғча бош ошпази пиширилган 4,7 килограмм гўштни кирхонага бекитган. Шундан сўнг кирхона деразасидан гўштни хўжалик мудирасига берган. Мудира эса маҳсулотни боғчадан олиб чиқиб кетаётганда тарбиячилар Н.Н. ва М.У. томонидан тўхтатиб қолинган.

Ушбу ҳолат бўйича ошпаз ва хўжалик мудираси билан суҳбат ўтказилганда бу ишни боғча директори Ш.У.нинг топшириғи билан қилганини айтган. Шунингдек, улар айтган гаплари ҳақиқатан тўғри экани ва аудио-видеолардаги ёзувлар тўғри эканини ёзма баёнотда ҳам тасдиқлаган.

Маълум қилинишича, воқеадан сўнг бош ошпаз Ў.А. ва хўжалик мудираси М.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шу билан бирга, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан