Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанда "шес" секундда қурилган кўприк "ҳунар кўрсатди"
4.01.2022 13:53,  
353

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида кеча куни фойдаланишга топширилган тонел типидаги йўл қурилиши тонел деворларида кеча Самарқандда ёғган ''тўртта ёмғир'' туфайли, сув сизиб, потиллаб отилиб чиқаётгани акс этган видеолар пайдо бўлмоқда.

Ўзбекистон МТРКда тонел кўринишидаги йўл ўтказгич очилиш маросимида кетган лавҳада журналист қиз томонидан: ''Режа бўйича 3 йилда қурилиши лозим бўлган тонел 1,5 йил ичида, 1 йил ичида қурилиши лозим бўлган галерея типидаги йўл ўтказгичи эса олти ой ичида фойдаланишга топширилишига эришилди.'' дея таъкидланган. 

''Нега бунча тез ва нега галарея типидаги йўл қурилиши сўнги босқичи совуқ қиш ойларида барпо этилди?'' дея савол берадиган одамнинг ўзи йўқ.

Бу типдаги кўприк лойиҳа умумий қиймати 143 млрд сўм( тахм 14 млн доллар) бўлиб, қурилиш объектининг параметрлари қуйидагича: 

-йўл ўтказгич узунлиги 1 км, 

-баландлиги 5,8 метр, 

-кенглиги 26,4 метр,

-ёпиқ қисмининг узунлиги 120 метр.

Хўш, лойиҳада ҳудудда кузатилган ёғинларни хавфсиз талофатсиз ўтказиб юборувчи дренажларни қурушда қандай ёғин миқдори инобатга олинган? Ўзи умуман, қурилиш лойиҳасида табий омил таъсирлари эътиборга олинганми? Самарқанд шаҳрида муқаддам кузатилган максимал ёғин жадаллиги тўғрисидаги маълумотлар асосида сув ўтказиш иншотлари лойиҳада кўрсатилганми? 

Ҳисобга олинган бўлса нега ''тўртта ёмғир''да сув янги объект деворларидан сизиб чиқмоқда? Баҳор-ёзги сел-сув тошқин келтириб чиқарадиган ҳақиқий интенсив ёғинлар даврида нима бўлади? 

Ўзи бу кўприкни қайси пудрат ташкилоти шес секундда қуриб ташлади? Ва нима учун "шес" секундда? 

P/S: Самарқанд кузатув метеорологик станцияси ўз иш фаолиятини бошлаганига мана салкам 1 асрдан кўп вақт бўлди. У ўзида ҳудудда кузатилган асрий ёғингарчилик маълумотларини тўплаб, йиғиб ётибди. Маълумотлар шу каби қурилиш объектларини барпо этиш учун тўпланяпти. Нега, чуқурроқ таҳлил олиб бориб мукаммал объектлар қурмайсизлар? Сизларга ким, нима ҳалақит беряпти?

Э. Абдулаҳатов

Uzb_Meteo телеграм канали

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан