Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида лочин 472 минг 500 долларга сотилди, янги рекорд ўрнатилди
9.09.2021 16:02,  
93

Саудия Арабистонида ким ошди савдосида лочин нархи бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди, дея хабар берди Daily Mail.

Саудия Арабистонида 14 мамлакатнинг етакчи селекционерлари иштирокида ўтказилган лочин овлаш бўйича халқаро аукционда АҚШдан олиб келинган оқ лочин сотилди, у 472 минг 500 долларга баҳоланган.

Ўша қуш бир ёшга тўлмаган, вазни 700 грамм, узунлиги 40 сантиметрдан паст экани хабар қилинди. Бу ҳайвон дунёдаги энг яхши лочин ови билан машҳур Американинг Northwest Falcons фермасидан олиб келинган.  

Таъкидлаш жоизки, Яқин Шарқда лочин ови узоқ тарихга эга. Форс кўрфазида лочинга эгалик қилиш шараф рамзи бўлиб, қушлар кўпинча бой ва нуфузли одамларга ҳадя этилади.  

Бироқ, лочин биринчи марта шу нархга сотиляпти. Умуман олганда, Саудия Арабистонида 20 мингдан ортиқ лочин бор ва қушлар шу қадар ҳурмат қилинадики, 2017 йилнинг июлида Саудия Арабистони қироли овчилар уюшмасини тузиш тўғрисида фармон ҳам чиқарган. Шунингдек, мамлакат лочинларни йўқ бўлиб кетишидан ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияларга розилик билдирган.

 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан