Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Шаҳар бедарвозами, ким бўлди бу эркатойлар?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди
13.10.2021 17:17,  
81

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 22:50 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Навоий кўчасида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ж.К. "Lacetti" русумли, 01 168 WFA давлат рақам белгили автомобилда хавфли манёврлар билан, рухсат этилмаган бўлсада транспорт воситасига ялт-ялт ёнувчи маёқчалар ўрнатган ҳолда ҳаракатланган вақтда ушбу кўчада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Аҳмаджанов томонидан тўхтатилган. Текширув давомида автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатномасиз қорайтирилганлиги ҳам аниқланган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармаган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126, 128⁵, 135, ҳамда 194-моддалари тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан