Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шаҳрисабздаги поликлиникада вакцина олмоқчи бўлган фуқарони ҳайдаб чиқазишдими?
3.08.2021 10:53,  
231


“Халқ овози” телеграм каналида эълон қилинган видеомурожаатда фуқаро Шаҳрисабз шаҳри 2-оилавий поликлиникада коронавирусга қарши вакцина олмоқчи бўлгани, аммо у ердаги ходимлар унга қўпол муомалада бўлиб, ҳайдаб чиқаришганини, бу ерда шароит ҳам қониқарли эмаслигини маълум қилган. Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Видеомурожаатда қайд этилган ҳолат жорий йилнинг 26 июль куни Шаҳрисабз шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада эмас, 1-оилавий поликлиникада содир бўлган.

Шу куни мурожаат муаллифи, фуқаро Б.Р. мазкур поликлиникадаги эмлаш пунктига  коронавирус инфекциясига қарши вакцина олиш учун мурожаат қилиб, ўзи ва қариндошлари учун 5 та “Sputnik V” вакцинасини беришларини талаб қилган. Тиббиёт ходимлари мазкур турдаги вакцина аввал шундай вакцина билан эмланганларга тақсимот қилиб бўлинганидан сўнг берилишини, мазкур эмлаш пунктида ўша пайтда фуқаролар  ZF-UZ-VAС 2001 ва “AstraZeneca” билан эмланаётганини тушунтиришга ҳаракат қилишган. Аммо фуқаро уларнинг гапларига қулоқ солмасдан жанжал кўтарган.

Эмлаш хонасининг 2 нафар ҳамширасига фуқаро билан мулоқотда тегишли деонтология қоидаларига амал қилмаганликлари учун “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди.
 
Қайд этиш зарурки, Шаҳрисабз шаҳридаги 1-оилавий поликлиника биноси 1968 йилда қурилган. Жорий йилда мазкур поликлиниканинг 150 қатновга мўлжалланган биносини  қайта қуриш учун маблағ ажратилган. Айни пайтда бу ерда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланганлиги сабабли хоналар етишмаслиги ва бошқа ноқулайликлар кузатилган. Мазкур ноқулайликларга барҳам бериш бериш бўйича зарур чоралар кўрилди. 

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати. 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан