Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги кескинлашаётган вазият тўғрисида гапирди
2.07.2021 09:27,  
2462

Шавкат Мирзиёев 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан маърузасида Афғонистонда кескинлашаётган вазият тўғрисида гапириб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президентнинг таъкидлашича, минтақа ва дунёдаги вазият тобора кескинлашиб бормоқда. Миллий хавфсизлик, тинч ва осойишта ҳаётга нисбатан таҳдид ва хатарлар кучаймоқда.

«Мана, ўзингиз телевидение, ижтимоий тармоқлар орқали кўряпсиз, қўшни Афғонистондаги аҳвол мураккаблашиб бормоқда. Бундай вазият Қуролли Кучларимиз салоҳиятини юксалтириш борасидаги ишларни, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси билан уйғун ҳолда олиб боришни талаб этмоқда. Шу боис ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлигимизни мустаҳкамлаш, ҳар қандай таҳдидларга муносиб жавоб беришга тайёр бўлиб яшаш ҳаётнинг ўткир заруратига айланмоқда.

Ёш авлоднинг онгини салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш, адашганларни тўғри йўлга қайтариш ўзини ватанпарвар деб ҳисоблайдиган ҳар бир Ўзбекистон фуқароси, айниқса ёшларнинг асосий бурчибўлиб қолиши шарт.

Ҳозирги вақтда миллий армиямиз, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, чегара қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбийларимиз чинакам Ватан ўғлонлари, жасур аждодларимизнинг муносиб давомчилари эканини амалда исботламоқда. Улар халқаро ҳарбий мусобақаларда, жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз байроғини баланд кўтараётганларини барчамиз яхши биламиз.

Хабарингиз бор, ҳарбийларимизнинг жисмоний ва маънавий салоҳиятини ошириш мақсадида Жасорат мактабини яратишга қарор қилган эдик. Бу борада амалий ишлар бошлаб юборилди. Шу билан бирга, олий ҳарбий билим юртлари, лицей ва коллежлар, жумладан, «Темурбеклар мактаби» фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Буюк саркардаларимизнинг жанг санъати, ҳарбий соҳадаги билим ва тажрибаси, энг муҳими, ватанпарварлик фазилатлари ҳар бир юртимиз ўғлони учун ибрат намунаси бўлиб хизмат қилиши керак. Уларнинг жанговар анъаналарини бугун ким давом эттиради? Сизлар, сизлар каби миллионлаб фарзандларимиз, албатта», — дейди давлат раҳбари.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан