Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: «Меҳрибонлик уйларидаги болаларга ота ва она меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак»
28.07.2021 18:15,  
23

Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйига ташриф буюрди ва бу ердаги шароитлар билан танишди.

Президент болаларни имкон қадар оилага яқин муҳитда тарбиялаш кераклигини таъкидлаб ўтди.

«Очиқ айтиш керак, бугунги кунда халқ таълими тизимига қарашли меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчаларидаги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб, болалар уларни она деб чақиришади.

Лекин, ота тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, ота ва она меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак.

Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари болаларни ҳомийлик, васийлик ва оила патронатига бериш ишларига умуман эътиборсиз», — дейди Президент.

Шавкат Мирзиёев энди бу соҳада янги тизим жорий қилинишини маълум қилди.

«Биринчидан, 16 та меҳрибонлик уйи ва 4 та болалар шаҳарчаси Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Миллий гвардияга ўтказилади.

Бунинг учун Миллий гвардияда алоҳида қўмондон ўринбосари лавозими жорий этилиб, бошқарма ташкил этилади.

Миллий гвардия қўмондони икки ҳафта муддатда ҳар бир меҳрибонлик уйи ва болалар шаҳарчасига шахсан ўзи бориб, уларга Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳар бир гуруҳга малакали офицер ва психологларини бириктиради, логопед ва дефектологларни ишга олади. Икки ой муддатда бириктирилган Миллий гвардия ходимларини болалар билан ишлашга ўқитади.

Шунингдек, меҳрибонлик уйларидаги болаларга тарбия бериш, уларни фан, IТ, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларни ишлаб чиқади», – дейди Шавкат Мирзиёев.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан