Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шикоятларнинг ярми «картошка қимматлиги» билан боғлиқ - ДСҚ
18.04.2020 14:05,  
308

2020 йил 14 апрелда Республика махсус комиссияси ва махсус штаби қўшма йиғилишининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига яна нархларни сунъий равишда кўтарилишини олдини олиш чораларини кўриш топширилди. Бу ҳақда UzDaily нашри хабар бермоқда.

ДСҚ диққат марказида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, тиббий буюмлар ва материаллар, шунингдек зарур товарларни этказиб бериш хизматлари нархлари туради. Солиқ хизмати ходимларининг бозорлар, чакана савдо дўконларидаги назорат-профилактика тадбирлари фаолияти камайтирилмади.

«Бугунги кунга қадар Давлат солиқ қўмитаси томонидан 21 751 марта мурожаат қабул қилинган. Фуқаролар ун, картошка, сариёғ, гўшт, шунингдек, бошқа озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошишидан норози», - дейилади хабарда.

Шундай қилиб, ДСҚнинг ишонч телефонига энг кўп мурожаатлар Тошкент (1240), Қашқадарё (1234) ва Тошкент вилояти (1093) аҳолисидан келиб тушган. Шу билан бирга, барча мурожаатларнинг 54 фоизи «картошка қимматлиги»га оид шикоятлардир. Уннинг юқори нархлари Қашқадарё (516), Самарқанд (421) ва Наманган (312) вилоятларида қайд этилди.

Умуман олганда, карантин даврида 1363 та мурожаат тиббий ниқоблар ва антисептиклар билан боғлиқ. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида ҳиссасига тўғри келади - 513 та қўнғироқ.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан