Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” заводида ёнғин: қурбон бор
1.07.2021 19:32,  
195

Бугун, 1 июль куни соат 13:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Қоракўл” МФЙ жойлашган “Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли пропан-бутан аралашмасини олиш цехида ёнғин содир бўлган.

Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда “Шўртаннефтгаз” МЧЖ, “Шўртангазкимё” мажмуасининг 10 та ёнғин қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Аммо, ушбу ҳодиса оқибатида корхонада фаолият юритган 1 нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, цехнинг 2 нафар ишчи-ходими енгил тан жароҳати олиб, уларга амбулатор тиббий ёрдами кўрсатилган ҳамда уйига жавоб берилди.

Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан