Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарё вилоятида ўзбошимчалик билан ерларни эгаллаб олиш 1076 тага етди (фото)
19.08.2021 10:42,  
198

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан 1076 та ҳолатда 30.20 гектар ер майдонларидан фуқаролар ва мансабдор шахслар ноқонуний тарзда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. 

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари таҳлилига кўра:

уй-жой қуриш учун - 252 та ҳолатда (8.72 гектар) 

нотурар жой қуриш учун - 757 та ҳолатда (8.55 гектар) 

дала-томорқа ва бошқа мақсадлар учун - 67 та ҳолатда (12.92 гектар)  фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган 294 та (10.44 гектар) ер майдонида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб бартараф этилди. 

Қолган 783 та (19.74 гектар) қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот ва идораларга маълумотлар тақдим этилди.

Эслатма:  Ерга оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан 18 августдан бошлаб  "Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан конуний ҳуқуклари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш” учун фуқароларга БҲМнинг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан