Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда махсус эвакуатор устида турган «Матиз» радарга тушди. ЙҲХББ ҳолатга аниқлик киритди
22.04.2021 11:00,  
690

Ижтимоий тармоқда «Махсус эвакуатор устида турган «Матиз» радарга тушди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 2020 йилда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида содир бўлган.

2020 йил 9 апрель куни Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилаётган рейд тадбири давомида «Матиз» русумли 20 F814DA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси карантин қоидаларини бузиб, вилоят марказида ҳаракатланиб юрганлиги сабабли, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштиришга жўнатилган.

«Мерседес-Бенц Спринт» русумли 20 Е298DA давлат белгили махсус эвакуатор «Матиз» русумли автомобилни жарима майдончасига олиб кетаётиб, Ўзбекистон кўчасида юқори тезлик 60 км/соат белгиланган жойда 70 км/соат тезликда ҳаракатланган вақтда тезликни ўлчовчи мослама, яъни «радар»га тушган.

«Радар» тезлик ўлчовчи мослама автоматик тартибда ушбу махсус эвакуатор автомашинаси устига ортилган «Матиз» русумли 20 F814DA давлат рақам белгили автомашинани ҳам суратга олиб марказлашган базага жўнатган.

Қайд қилинишича, қарор ижро этишлик учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимига келиб тушгандан сўнг эса уни асослигини ва бошқа реквизитлари тўғрилигини тасдиқлаш вақтида фақатгина «Мерседес-Бенс Спринт» русумли 20 Е 298 DA давлат белгили махсус эвакуатор юк машинаси тезликни оширганлиги сабабли жарима солиш тўғрисидаги қарор тасдиқланиб, мулкдорнинг яшаш манзилига почта орқали жўнатилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан