Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда ноқонуний “хужра” ташкил этган овсинлар аниқланди
4.05.2021 12:27,  
1527

Кеча, 3 май куни Сирдарё вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган Б.Н. ва унинг овсини 1984 йилда туғилган И.М ҳеч қандай расмий диний маълумотга эга бўлмасдан туриб, 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари ва 6 нафар аёл-қизларга “хужра” сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, мазкур вояга етмаган ўрта мактаб ўқувчилари пандемия сабабли онлайн тарзга ўтказилган дарсларга иштирок этмасдан, мунтазам равишда яширин “хужра”да диний сабоқ олиб келганлар.

Бундан ташқари, ушбу “хужра”да таълим берган И.М нинг уяли телефон аппарати мутахассис ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг хотирасида номаълум шахсларнинг диний маърузалари мавжудлиги аниқланиб, диншунослик экспертизадан ўтказиш учун расмийлаштириб олинди.   

Мазкур ҳолатлар юзасидан, ички ишлар органлари томонидан мавжуд қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан