Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон Бош вазири Тошкентга келди
14.05.2021 11:35,  
94

Аввал хабар қилинганидек, Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация бугун, 14 май куни Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.

Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.V

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан