Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Токио-2020 лицензиантлари ва уларнинг мураббийлари мукофотланди
29.04.2021 13:20,  
74

Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз ҳамда уларнинг мураббийларини Ўзбекистон ҳукумати номидан тақдирлади.

Токио-2020 ёзги Олимпиадаси бошланишига ҳам тобора оз вақт қолмоқда. Тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжуманида иштирок этиш – ҳар бир спортчининг азалий орзуси. Буни тўғри англаган атлетларимиз бирин-кетин Олимпиада лицензияларини қўлга киритишмоқда.

28 апрель куни Туризм ва спорт вазирлигида Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмалар олган спортчиларимизнинг бир гуруҳи тақдирланди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, вазир ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдурахмонов, вазирлик ва МОҚ мутасаддилари, бокс ҳамда қиличбозлик бўйича терма жамоа аъзолари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

“Сўнгги йилларда юртбошимиз бошчиликларида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш ҳамда ривожлантириш, аҳолининг саломатлик даражасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Шу билан бирга, юртимизда нуфузли мусобақаларни ташкил этиш орқали янги Ўзбекистоннинг жаҳондаги мавқеини янада юксалтиришга устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Ўзбекистон ҳукумати халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларини муносиб рағбатлантириб келмоқда. Бу уларнинг руҳиятини кўтариб, янги ғалабалар сари илҳомлантиришига шубҳа йўқ. Умид қиламанки, спортчиларимиз Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ҳам ўз ғалабалари билан ватандошларимизни хурсанд қилишади”, - деди тадбирни очиб берар экан А.Абдуҳакимов.

Тадбирда МОҚ раиси Р.Шоабдурахмонов ҳам сўзга чиқиб, юртимиз спортчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилаётгани, бунга жавобан атлетларимиз ҳам халқаро майдонларда ўз сўзларини айтишаётганликларини таъкидлади ва барча спортчилар ҳамда спорт федерациялари номидан Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчилар ҳукуматимиз томонидан 100 миллион сўм, уларни тайёрлаган мураббийлар эса 50 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланди.

Мукофотланганлар рўйхати қуйидагича:

• Дилшод Рузметов – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

• Фаррух Қиличев – бокс бўйича терма жамоа тренери;

• Фанат Қаҳраманов – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

• Баҳодир Ҳасанов – бокс бўйича терма жамоа тренери;

• Райхона Қодирова – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

• Камолиддин Муталов – бокс бўйича терма жамоа тренери;

• Малика Ҳакимова – қиличбозлик бўйича терма жамоа аъзоси;

• Руслан Кудаев – қиличбозлик бўйича терма жамоа тренери;

• Шерзод Мамутов – қиличбозлик бўйича терма жамоа аъзоси;

• Владимир Назлымов – қиличбозлик бўйича терма жамоа тренери;

• Зайнаб Дайибекова – қиличбозлик бўйича терма жамоа аъзоси;

• Владимир Назлымов– қиличбозлик бўйича терма жамоа тренери.

Айрим сабабларга кўра, тақдирлаш маросимида иштирок эта олмаган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳноза Юнусова ҳамда уни тайёрлаган мураббий Ислом Таджибаевга мукофотлар алоҳида топширилади.

Тадбир доирасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари юртимиз спортчиларига барча шароитларни яратиб бераётганлиги учун аввало ҳукуматимиз, қолаверса Туризм ва спорт вазирлиги, МОҚ ҳамда спорт федерациялари раҳбариятига ўз миннатдорликларини билдиришди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан