Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толиблар ҳукумат сифатида барча стандартларга тўла мослигини эълон қилди
20.10.2021 16:07,  
127

"Толибон" ҳаракатининг фикрича, улар халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистоннинг қонуний ҳукумати сифатида тан олиниш учун барча зарур шартларни бажарган.

Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттакий баёнот берди. Муттакий толиблар делегацияси таркибида "москва формати"даги мажлисда иштирок этиш учун Россияга етиб келган.
"Нега улар бизни расман тан олмаслиги керак? Биз Афғонистоннинг бутун ҳудудини назорат қиламиз ва барча шартларни бажардик, қолаверса, ҳукумат сифатида барча стандартларга мос келамиз", - деган Муттакий журналистларга.
Толиблар Афғонистондаги вазият бошқа мамлакатлар хавфсизлигига таҳдид солмаслиги учун олган мажбуриятларига собит эканликларини ҳам таъкидлаб ўтганлар.
"Сўнгги 45 йил ичида биринчи марта Афғонистон таҳдидлардан ҳимояланган. Биз Афғонистон ҳудудидан бошқа мамлакатлар хавфсизлигига чанг солиш учун фойдаланишларига йўл қўймаслик бўйича олган мажбуриятларимизга собитмиз", - деган Муттакий.

Афғонистон ТИВ раҳбари в.б. сўзларига кўра, толиблар ўз амалий ҳаракатлари билан мамлакат ҳудуди учинчи мамлакатларга қарши ишлатилишига йўл қўйилмаслигини исботлаганлар.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан