Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Толибон» Ашраф Ғани Афғонистондан ўғирлаб кетган пуллар қайтарилишини талаб қилди
27.09.2021 08:40,  
217

«Толибон» мамлакатдан қочиб кетган президент Ашраф Ғанининг топширилишини талаб қилмайди, аммо у ўзи билан олиб кетган деб тахмин қилинаётган пулларни қайтаришни хоҳлайди. Бу ҳақда «РИА Новости»га берган интервьюсида Афғонистондаги муваққат ҳукумат маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.

«Ашраф Ғани давлат маблағларини ўғирлаб кетди, биз эса уларни қайтаришни талаб қиламиз. Улар халққа ва бизнинг банкларимизга тегишли», — деди Мужоҳид.

15 август куни «Толибон» Кобулга кириб, президент саройини эгаллаб олди ва мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олганини эълон қилди. Шу куниёқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетди. Бир неча кундан кейин у оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларида экани маълум бўлди. 18 август куни Ғани Афғонистон халқига мурожаат йўллаб, мамлакатга қайтишга ваъда берди. Ғани бунинг учун маслаҳатлашувлар олиб бораётганини айтди, аммо айнан ким билан эканини очиқламади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан