Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ўт очишни тўхтатиш шартларини маълум қилди
13.07.2021 08:29,  
653

«Толибон» ҳаракати сиёсий келишувга эришгандан кейингина ўт очишни тўхтатишга рози бўлади. Бу шартни ҳаракатнинг Дубайдаги сиёсий идораси вакили Суҳайл Шаҳин маълум қилган.

Шоҳин музокаралар «Доҳа келишуви» асосида олиб борилишини таъкидлаган. Унга кўра, томонлар аввал можарони сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича йўл харитасини муҳокама қиладилар ва шундан кейингина ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга киришилади. 

«Аммо биз ҳали ҳам сиёсий йўл харитани муҳокама қилиш жараёнида турибмиз», дейди Толибон вакили.

Афғонистондаги вазият, айниқса, АҚШ ва НАТО жорий йилнинг 1 май куни Афғонистон ҳудудларидан ўз қўшинларини расмий равишда олиб чиқишни бошлаганидан сўнг кескинлашди. 

8 июль куни АҚШ президенти Жо Байден АҚШ армияси Афғонистонни 31 августгача тўлиқ тарк этишини маълум қилди. Унга кўра, АҚШ Афғонистонда дипломатик иштирокини сақлаб қолади ва мамлакатдаги вазиятни яхшилашга интилади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан