Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толибоннинг табрикларида кўп гап бор
4.09.2021 12:34,  
1805

Толибон ҳаракати, бир эмас, икки марта Ўзбекистонни давлат мустақиллиги муносабати билан табриклабди! Бу – жуда яхши сигнал. Табрикда, толибон ҳаракати Ўзбекистонни “биродар” “дўст” давлат эканлигини урғулаган. Ўзбекистоннинг толибон ҳаракати билан дипломатик муносабатлари, Ўзбекистон ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам, қисман ёки анча ноқулай қабул қилинаётгани, сезилади. Лекин Ўзбекистонни толибон ҳаракати билан дипломатик ва сиёсий мулоқотларида, алоқалари замирида – муҳим геосиёсий, сиёсий нуқталар мавжуд. 

Кейинги икки-уч йил давомида Ўзбекистонни толибон ҳаракати билан мулоқотлар олиб боргани ва шу йўл билан, бу ҳаракатнинг дунёқарашига, ички ва ташқи сиёсат борасидаги позициялари шаклланишида расмий Тошкентнинг оҳиста иштирок этаётгани – жиддий дипломатик ва сиёсий муваффақият ҳисобланади. Сиёсатда мулоқотлар орқали оҳиста таъсир қилинади. Толиблар билан тўқнашувлар орқали босим қилиш, иш бермаслигини, вазият кўрсатди. Бу ҳаракат – Афғонистонда объектив ва узоқ муддатли катта куч бўлар экан, расмий Тошкентнинг Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб дипломатик алоқалар ўрнатиши – Ўзбекистоннинг прагматик ва рационал сиёсат олиб бораётганини кўрсатади. 

Иккинчидан, толиблар билан мулоқот қилиш орқали, Ўзбекистон, ҳалқаро ҳамжамиятга “бу ҳаракат билан ишончли алоқаларимиз бор! Шу сабаб, бу ҳаракатдан, Афғонистондан бизга реал таҳдид мавжуд эмас! Шу сабаб, Ўзбекистонни ҳарбий блокларга қўшилишга жиддий эҳтиёжи йўқ!” деган геосиёсий оҳанг учун кучли асос яратилади. Яъни толиблар билан дипломатик алоқалар, Ўзбекистонни геосиёсий мустақиллигини юқори даражада урғулайди. Ўзбекистонни ОДКБга кириш учун зарурат йўқлигини ифодалайди. Ўзбекистонни ҳарбий блокларга қўшилишига заруратни йўққа чиқаради. РФнинг Марказий Осиёдаги информацион, сиёсий, геосиёсий босимларини қадрсизлайди. 

Толиблар, диний-сиёсий-мафкуравий ҳаракат сифатида, расмий Москванинг мақсади нима эканлигини яхши тушунишади. Бу ҳаракат, қанчалик расмий Пекин ва Москва билан чиройли дипломатик алоқаларда бўлмасин, исломий манфаатлар, ислом геосиёсати ҳақида гап кетганда, ўзларининг асосий йўлидан чекинмасликка ҳаракат қилишади. Яъни шундай имконият борки, агар толибонга расмий Тошкент ва расмий Москва, ўз каналлари орқали, зиддиятли позицияларни айтишса, толибон ҳаракати мусулмон Ўзбекистонининг фикрини кўпроқ эшитишга мойил бўлади. Лекин ҳали бу борада ишлаш керак деб ўйлайман.

 

Камолиддин Раббимов,
сиёсий шарҳловчи

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан