Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент метросида тўй қилган “тик-токчи”лар жазоланди
20.04.2021 10:59,  
579

Тошкент метрополитенида жамоат тартибини бузган ҳолда тўй қилиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган шахсларга нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда  Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент метрополитенида расм ва видеога олиш тақиқланмаган, аммо бу жамоат тартиб қоидаларини бузмаган ҳолда амалга оширилиши керак, дейилади хабарда. Таъкидланишича, метрога овқат олиб кириш мумкин, лекин уни истеъмол қилиш мумкин эмас. Жамоат жойида аҳоли тинчлигини бузиш ҳамда карантин тартиби кучайган вақтда тиббий ниқобларсиз оралиқ масофани сақламай юриш ҳам мумкин эмас.

Метро вагонида видео олганлар юқоридаги қоидаларни бузишда айбланиб, терговга чақирилган.

“Қилган ишимиздан афсусдамиз. Бизларни кўриб кимдир метрода яна нимадир уюштирмасин. Жамоамиз билан энди метрода видео олмаймиз. Бошқачароқ контент қиламиз, аввалгиларига ўхшаб бачкана эмас”, дейди айбланувчилар.

Қоидабузарларнинг ҳар бирига Яшнобод ва Мирзо Улуғбек тумани Жиноий ишлари бўйича судлари томонидан Маъмурий жавобгарлик бўйича кодекснинг 183 (майда безорилик), 54 (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) ва 115-моддаларига (метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузиш) асосан жами БҲМнинг 4 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан