Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент молия институтида ҳам эртадан бошлаб ўқиш онлайнга ўтказилади
25.03.2021 19:12,  
303

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент молия институтида ўқув жараёни 2021 йил 26 мартдан 8 апрелга қадар (14 кун) босқичма-босқич масофавий шаклда ташкил этилади. 

Институтда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича барча шароитлар яратилганлигини инобатга олиб, дарслар факультетларга ўрнатилган Wi Fi қурилмалари ҳамда юқори тезликдаги интернетга уланган компьютер хоналаридан фойдаланган ҳолда, ZOOM видеоалоқа дастури орқали, дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши таъминланади.

Шунингдек, барча талабалар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим жараёнларини бошқариш HEMIS электрон таълим платформасига киритилганлигини инобатга олиб, фанлар бўйича контентлар ва топшириқларни тизимга киритиш ва ўқув жараёни натижаларини расмийлаштириш ушбу ахборот тизимида қайд этиб борилади.

Эслатма: Икки ҳафта муддатли масофавий таълим талабалар учун белгиланмоқда. Барча ходимлар, профессор-ўқитувчилар карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўз вазифаларини бажарадилар.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Тошкент транспорт университетининг Авиация транспорти муҳандислиги факультети 3-курс талабасида COVID-19 аниқлангани боис ушбу факультет талабалари икки ҳафталик масофавий таълимга ўтказилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Инҳа университети талабасида ҳам коронавирус аниқланган эди ва бу ОТМ ҳам онлайн таълимга ўтгани айтилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан