Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилояти ҳокимлиги мулозимлари тадбиркорлик билан шуғулланиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
17.09.2021 10:26,  
185

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокимлиги мулозимлари бизнеси ҳақида материаллар эълон қилинди. Хабарлар юзасидан вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Хабарда айтилишича, Тошкент вилоят ҳокимлигида ишлайдиган бир қатор юқори лавозимли амалдорлар МЧЖларда таъсисчи сифатида иштирок этган.

Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги 103-сон қарорига асосан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган мансабдор шахслар рўйхати белгилаб берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида тадбиркорлик фаолияти тушунчасига тариф берилган. Унга кўра, тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) – тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият тушунилади.

Бу билан қонунда бевосита фаолият билан шуғулланиш назарда тутилмоқда. Бу қонун ҳужжатининг қўлланилиши бўйича Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов 2021 йил 9 июлда маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида ҳам «Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат хизматчилари якка тартибда тадбиркорлик қила олмайди холос, лекин, масалан, МЧЖ таъсисчиси бўлишга ҳақли», – деган.

«Бугунги кунда амалда бўлган қонун ҳужжатлари бўйича хабарларда рўйхати келтирилган МЧЖлар билан Тошкент вилоят ҳокимлиги ўртасида шартномавий муносабатларга киришилмагани ёки манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари юзасидан ҳаракатлар амалга оширилмаганини маълум қиламиз», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан