Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида 15 ёшли қиз отаси томонидан ҳомиладор бўлиб қолгани айтилмоқда
28.09.2021 16:39,  
339

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент вилоятида 15 ёшли қиз отасидан ҳомиладор бўлиб қолгани айтилган видео бўйича расмий маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қиз отаси уни мунтазам зўрлаб келгани айтилган видео тарқалди. Ҳозирда 9-синф ўқувчиси бўлган қизнинг сўзларига кўра, отаси уни 13 ёшидан буён зўрлаб келган. Жабрланувчининг онаси айтишича, турмуш ўртоғи ишсиз бўлиб, уйда ўтиради. Оилани аёлнинг бир ўзи боқади.

Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.  Таъкидланишича, жиноят иши доирасида гумондор шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан