Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида 21 ёшли йигит 60 ёшли киракашни 42 марта пичоқлаб ўлдирди
10.03.2021 20:54,  
3906

2020 йил 17 март куни Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани ИИБга «Бирлик» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тўйтепа-Оққурғон-Янгийўл автомагистраль йўли четидаги дала майдонида ёши тахминан 60ларда бўлган номаълум эркак кишининг мурдаси ётгани ҳақида хабар келиб тушади. Шундан сўнг тезкор тергов гуруҳи тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Бир жиноят изидан» кўрсатувида хабар қилинди.

Суд тиббий-экспертиза хулосасига кўра, марҳумнинг танасида 42та жароҳат изи топилган ва у кўп қон йўқотиш натижасида вафот этган.

Шу куннинг ўзида Тошкент вилоят прокуратураси ходимлари мурданинг шахсини аниқлаган. Марҳум ўзининг «Матиз» автомашинасида киракашлик қилувчи, 1960 йилда Оққўрғон туманида туғилган Давлатбой Холиқулов бўлиб чиққан.

«Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида 1999 йилда туғилган Жавоҳир Мираҳмедов ўзининг жиноий шериги Сардор Ҳикматиллаев билан фуқароларни автомашинасини талончилик, босқинчилик йўли билан эгаллаб, қисмларга бўлиб машина эҳтиёт қисмларини сотиш орқали бойлик орттиришни ўзига мақсад қилиб олган», дейди Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Азимжон Йўлдошев.

Жиноят тафсилотларига кўра, 1999 йили Чиноз туманида туғилган Жавоҳир Мираҳмедов 2016 йилнинг 16 март кунидан 17 март кунига ўтар кечаси Тошкент-Дўстобод автомагистраль йўлига чиқиб Давлатбой Холиқулов бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашинани тўхтатиб йўловчи сифатида ўтиради ва Янгийўл туманигача боришини айтади. Автомашинада бўлган қолган йўловчилар тушиб қолгач Ж.Мираҳмедов ўзида олиб юрган пичоғи билан ҳайдовчига ҳужум қилади. У марҳумга жами 42 маротаба кесувчи-санчувчи жароҳат етказган ва автомашинани шериги Сардор Ҳикматиллаевни уйига олиб бориб берган.

С.Ҳикматиллаев машинани эҳтиёт қисмларга ажратиш учун қариндоши Мажид Умаровни ёрдамга чақиради ва далиллар йўқ қилинади.

«Айбланувчилар Жавоҳир Мираҳмедов, Сардор Ҳикматиллаев, Мажид Умаровларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари ҳамда Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан айб эълон қилиниб, айблари дастлабки тергов жараёнларида ўз тасдиғини топди ва судга юборилди», дейди Тошкент вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Абдураҳмон Ҳожиев.

Жиноятчилар машинанинг айрим эҳтиёт қисмларини Сергели машина бозорига олиб чиқиб сотиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2020 йил 7 сентябрдаги ҳукмига кўра, Жавоҳир Мираҳмедов 18 йил, Сардор Ҳикматиллаев 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди, Мажид Умаровга эса 4 йил-у 6 ойга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан