Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда боғча болаларининг оммавий заҳарланиши юзасидан қанча одам сўроқ қилингани айтилди
5.09.2021 09:21,  
175

Тошкент вилояти ИИББ Оққўрғонда боғча болаларининг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан баёнот берди.

Жорий йилнинг 10 август куни, соат 14:00 ларда Оққўрғон тумани ИИБ навбатчилик қисмига тумандаги 5-сонли мактабгача таълим муассисининг тарбияланувчилари "ботулизм" касаллиги ташхиси билан шифохонага мурожаат қилганлиги юзасидан хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, Оққўрғон тумани прокуратураси томонидан 11 август куни мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши кейинчалик Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олиниб, махсус тузилган тергов гуруҳи терговчиларига топширилган.

Ҳолатга ҳар томонлама, тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Ўз-стандарт агентлиги ва вилоят санитария эпидемиология осойишталиги маркази ходимлари мутахассис сифатида ишга жалб этилиб, улар иштирокида мазкур МТМда мавжуд бўлган барча турдаги озиқ-овқатлар (пишлоқ, тухум, томат, сут ва сут маҳсулотлари, концерваланган мевали мураббо ва бошқалар)дан намуналар олинган.

Тергов давомида, судга оид тиббий, судга оид кимёвий ва бошқа бир қатор экспертизалар тайинланган. Шу билан бирга "Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази"га судга оид комплекс экспертизалар тайинланган.

Экспертизалар лаборатория шароитида ўрганилиши ва чуқур тадқиқот талаб этиши сабабли ҳозирда экспертлар томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан бугунги кунга қадар, заҳарланиш ташхиси қўйилган болалар ва уларнинг ота-оналари, таълим муассасасининг барча ходимлари, жами 100 дан ортиқ шахслар жиноят иши юзасидан батафсил сўроқ қилинди.

Ушбу жиноят ишининг тергови Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан алоҳида назоратга олинган.

Терговга жалб қилинганларнинг дахлсизлик ҳуқуқларини таъминлаш ва тергов иши давомида ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бошқа маълумотлар ошкор қилинмайди.

Тайинланган экспертизаларнинг якуний хулосалари ва жиноят иши юзасидан тўпланган ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул қилинади ва оммавий ахборот воситалари орқали қўшимча маълумот берилади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан