Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди
12.08.2021 23:39,  
203

Тошкент метросининг “Буюк ипак йўли” бекатига олиб тушувчи ер ости йўлакларидан бирида шифт қопламасининг бир қисми қулаб тушди, деб маълум қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.

12 август куни соат тахминан 14:30да рўй берган ҳодисада йўлак шифтига ўрнатилган композит панел (алюкобонд) ўпирилиб тушган.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Жабрланувчилар йўқлиги маълум қилинди.

“Кейинчалик маълум бўлишича, конструкциянинг бир қисми ерости ўтиш йўлаги устида жойлашган чимни суғориш натижасида тўпланган сувнинг оғирлиги туфайли қулаб тушган.

Қулаш жиддий оқибатларни келтириб чиқармаган. Бир неча дақиқа давомида ҳодиса жойи шифт бўлакларидан тозаланган”, – дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотида.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан