“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Сергели филиали қошидаги Ўзгариш банк хизматлари маркази назоратчи-кассири Ю.Н. ва бош мутахассиси М.Ш. жорий йилнинг 14-17 июль кунлари марказнинг валюта айрибошлаш шохобчасидан ўзларига ишониб топширилган $32,5 мингни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.