Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда истироҳат боғлари 24 соат мобайнида тун-у кун фаолият юритишига рухсат берилди
6.09.2021 13:10,  
55

Тошкент шаҳар умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилиши 2023 йилгача 30 фоизга етказилади, бу шаҳар ва туманлар ҳокимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланади. Дарахт кўчатларининг, илмий-тадқиқот натижаларига кўра, иқлимга мослари танлаб олинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида сўз боради.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғи ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғлари ташкил этиш белгиланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар истироҳат боғлари 24 соат мобайнида тун-у кун фаолият юритишига рухсат берилган.

Бектемир ва Учтепа туманларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифалари аутсорсинг асосида тадбиркорларга берилади. Бу борада 2022 йил ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида Тошкент шаҳрида 1 миллион туп кўчат экилади. Акция ўтказилади.

Тошкентда 2021—2022 йилларда 1500 та қудуқ қазилади. Ушбу мақсадларга 225 миллиард сўм сарфланади.

Пойтахтда 131 километр узунликда пиёдалар йўлаклари, 127 километр велойўлаклар қурилади. Ушбу мақсадларга 62 миллиард сўм сарфлаш режалаштирилган. Тошкент шаҳри маҳаллаларида 12 та сайилгоҳ ва 25 километр узунликда велойўлак қурилади. Бу учун 30 миллиард сўм сарфланади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан