Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда МИБ ходими икки йилда қарийб 590 млн сўмни ўзлаштириб юборгани маълум бўлди
27.05.2021 11:19,  
159

Бош прокуратура 2019 йилда пул маблағларини талон-торож қилиб, ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани учун жазоланган МИБ ходими билан боғлиқ жиноят иши тафсилотларига ойдинлик киритди. Бу ҳақда хабар «Xabar.uz»да эълон қилинган.

Маълум қилинишича, 2019 йил январь ойида МИБ раҳбарияти ташаббуси билан бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси тизимида текшириш ўтказилган.

Текширишда МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси молия-хўжалик бўлими депозит ҳисоб варақалари билан ишлаш гуруҳи Бектемир тумани бўйича етакчи мутахассиси М.У. 2017 йилдан 2019 йил февраль ойига қадар депозит ҳисобварағига келиб тушган, жами 586,4 миллион сўмни талон-торож қилиб, ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан 2019 йил 12 февраль куни Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Бектемир туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилиб, иш айблов хулосаси билан судга юборилган.

Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи М.У. 2017 йилнинг январь ойидан 2019 йил февраль ойига қадар жами 47 та ҳолатда суд ижро варақалари асосида келиб тушган пул маблағларини ўзига бириктирилган ва жавобгарлигида бўлган электрон калит ёрдамида АТБ InfinBank Сергели филиали ва АТИБ «Ипотека банк» Яшнобод филиалининг «Э-банк» тизимига уланиб, электрон тўлов топшириқномаларига суд ижро ҳужжатлари асосида сохта маълумотлар киритиш йўли билан турли фуқароларнинг номига расмийлаштирилган банк пластик карталари ҳисобига ўтказиб, ижро ишлари бўйича қарздорлар томонидан тўланган пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шундай йўл билан у ижро ишлари бўйича қарздорлар томонидан тўланган 596,7 миллион сўмни ўзлаштирган.

Бектемир туман судининг 2019 йил 5 июлдаги ҳукмига кўра, М.У. Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а, г» бандлари (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса) ва 209-моддаси 2-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан мансаб сохтакорлиги) билан айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Жиноят оқибатида етказилган 596,7 миллион сўм моддий зарар тўлиқ қопланган.

 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан