Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Рамазон ойи муносабати билан 13 та автобус йўналиши ўзгариши маълум қилинди
12.04.2021 18:17,  
167

Тошкентда Рамазон ойи муносабати билан масжидлар яқинидаги йўллар транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берилганди.

«Тошшаҳартрансхизмат» мазкур йўлларда ҳаракатланувчи 13 та автобус йўналиши ҳам ўзгаришини маълум қилди.

Хабарга кўра, Рамазон ойи кечаларида Тошкент шаҳридаги масжидларда Таровеҳ намози ўқилиши муносабати билан 13 апрелдан бошлаб ҳар куни 18:00 дан 23:00 га қадар Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 8т, 27, 35, 46, 53, 73, 141, 146-сонли автобус йўналишлари ўзгаради.

Шунингдек, 13 апрелдан бошлаб ҳар куни 18:00 дан 23:00 га қадар Лутфий кўчаси Катта Қаъни кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 13 ва 56-сонли автобус йўналишлари ҳам ўзгаради.

Бундан ташқари, 13 апрелдан бошлаб ҳар куни 18:00 дан 23:00 га қадар Келес йўли кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 118 ва 120-сонли автобус йўналишлари ўзгартирилди.

Маълум қилинишича, 13 апрелдан бошлаб ҳар куни 18:00 дан 23:00 га қадар Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қаъни кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 17Т сонли автобус йўналиши ўзгаради.

Шарҳлар

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан