Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ретро автомобилларнинг марши бўлиб ўтади
4.05.2021 09:28,  
266

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан кенг миқёсдаги ва оммабоп  байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, 4 – 7 май кунлари Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб уруш даврига оид ретро машиналар марши ҳамда аҳолининг гавжум жойларида уларнинг тўхташи ва ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари намойиш этилади. Ретро машиналар маршининг тўхташи ва ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:

 

 

 

 

4 май – соат 14.00 – 17.00 да – Мудофаа вазирлиги – 22 ҳарбий шаҳарча – М.Улуғбек боғи – Х.Олимжон мавзейи – Динамо стадиони – Ирригация институти – Бодомзор чорраҳаси – “Ғалаба боғи” – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: М.Улуғбек боғи ва “Ғалаба боғи”;

5 май – соат 10.00 – 15.00 да – Мудофаа вазирлиги – Қуролли Кучлар академияси – Тошкент Шимолий вокзали – Сирғали бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: Тошкент Шимолий вокзали,  Сирғали бозори  ва “Ашхобод” боғи;

6 май – соат 14.00 – 19.00 да – Мудофаа вазирлиги – “ЭКО” бозори – А.Дониш кўчаси, Мегапланета – Юнусобод кўчаси Корзинка савдо маркази –Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: “ЭКО” бозори, Мегапланета  ва Корзинка савдо маркази;

7 май – соат 10.00 – 17.00 да – Мудофаа вазирлиги – “Тошкент” сити – Халқлар дўстлиги санъат саройи – Чилонзор деҳқон бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: “Тошкент” сити, Халқлар дўстлиги санъат саройи  ва Чилонзор деҳқон бозори.

 

 Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар департаменти

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан