Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яна 12 нафар “Ҳизб-ут таҳрирчи” ушланди. Улар “Халифалик” давлатини қуриш ғояларини тарғиб қилган
17.09.2021 12:35,  
213

Бугун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари Олмазор, Учтепа, Яшнобод ва Юнусобод туманларида истиқомат қилувчи 12 нафар “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилиб, гумонланувчилар ушланди ва қамоққа олинди.

“Таҳрирчилар”нинг барчаси 1980 й.т. Юнусобод туманида истиқомат қилувчи “Р.У.”нинг ғоявий таъсири остида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келганлар.

“Р.У.” ва унинг жиноий алоқалари интернет орқали Украина давлатида яшириниб келаётган 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, “Махмуд Абдулмўмин” тахаллусли – Холдаров Махмуджон Абдумаликович билан алоқа ўрнатиб, унинг маърузалари ва “Ҳизб-ут Таҳрир” экстремистик ташкилоти материалларини аҳоли орасида тарқатиш ҳамда унинг кўрсатмалари асосида “таҳрирчилар” сафига янги аъзоларни ёллаш билан шуғулланиб келган. Шунингдек, улар республикада “Халифалик” давлатини қуриш тўғрисидаги ғояларни доимий равишда тарғиб қилишган.

Шахсларнинг яшаш манзилларида ва уяли алоқа воситаларида “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг адабиётлари ва материаллари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар! Ички ишлар вазирлиги Сизларни огоҳлантиради. “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти сафида фаолият қилиш, ғояларини қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга “Махмуд Абдулмўмин” тахаллуси билан йўғрилган маъруза ва материалларни сақлаш ҳамда тарқатиш жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Ўзингизни ва фарзандларингизни “Ҳизб-ут Таҳрир” ва бошқа экстремистик ташкилотлар сафига қўшилиб қолишидан асранг!”, - деб огоҳлантирган ИИББ.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан