Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда шахси номаълум фуқаро вафот этди. У ўзбекистонлик бўлиши мумкин
25.03.2021 22:24,  
483

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллигига жорий йил март ойида юборилган факсограммада 2020 йил октябрь ойи бошларида кучли заҳарланиш оқибатида ҳушини йўқотган, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва мобил телефонига эга бўлмаган шахс Истанбул шаҳридаги «Göztepe prof. dr. Süleyman Yalçın şehir hastanesi»га ётқизилгани, кейинчалик «Cinar 2 Bakım Merkezi»га кўчирилгани маълум қилинган.

Ушбу шахс интенсив терапия бўлимига ўтказилишидан олдин ўзини 1987 йилда туғилган «САИД НОМАТОВ» деб айтган (Ўзбекистон фуқароси бўлиш мумкин). У 23 март куни «Cinar 2 Bakım Merkezi»да вафот этган.

Аммо ҳозирги вақтга қадар унинг шахси ва қайси давлат фуқароси эканига ойдинлик киритишнинг имкони бўлмаган.

Шу муносабат билан, ушбу шахсни таниганлардан Истанбулдаги Бош консулхонага ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбулдаги вакилига  +90 (212) 3232037 рақами орқали зудлик билан мурожаат қилишлари сўралган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан