Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон Эрон самолётини Ўзбекистонга ўтказмади
11.07.2021 14:48,  
1961

Zagros авиакомпаниясининг 170 нафар йўловчи билан Тошкентга парвоз қилган самолёти Туркманистон томони ўз ҳудуди устидан парвоз қилиш рухсатномасини кутилмаганда қайтариб олганидан сўнг ортга қайтган.

Ўзбекистонга парвоз қилган Эрон самолёти Туркманистон талаби билан ортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Iranintl хабар берди.

Хабарда айтилишича, Zagros авиакомпаниясининг 170 нафар йўловчи билан Тошкентга парвоз қилган самолёти Туркманистон томони ўз ҳудуди устидан парвоз қилиш рухсатномасини кутилмаганда қайтариб олганидан сўнг ортга қайтган.

Эрон расмийлари буни компания парвоз қилиш ҳуқуқи учун ҳақ тўламагани билан изоҳлаган.

Самолёт Машҳад шаҳрига қўнганидан сўнг йўловчиларда яна бир муаммо юзага келган. Уларнинг паспортларига чиқиш муҳри босилгани сабабли йўловчилар самолётдан Эрон ҳудудига туша олмайди.

Iranintl ушбу ҳолатни Эрон компаниялари ва ҳукуматининг Америка санкциялари сабабли дуч келган молиявий муаммолари билан изоҳламоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан