Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Адиблар хиёбони”да талончилик содир этган шахслар ҳодиса жойида ушланди
20.05.2021 21:50,  
215

2021 йил 16 май куни тунги соат 22:00ларда бир нечта номаълум шахслар Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Адиблар хиёбони»даги ўриндиқда ўтирган фуқаролар 19 ёшли А.Омадбек ва Р.Мафтуналарнинг ёнига келган. А.Омадбекнинг фаол қаршилик қилишига қарамай, чўнтагидаги ҳамёнини очиқдан-очиқ талон-торож қилган. Ҳодиса жойидан қочаётганларида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 20 ёшли И.Дониёр, 22 ёшли Р.Азамат, 19 ёшли О.Муҳаммадбобур ва 16 ёшли Х.Шаҳзодалар содир қилганлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари жараёнида ушбу гумон қилинувчи шахслар 2021 йилнинг 16 май куни соат 12:00 ларда мазкур «Адиблар хиёбони»да бўлган фуқаро 22 ёшли Т.Шаҳзод таниши 16 ёшли А.Маҳлиёхонларнинг ёнига келиб, уларга тегишли 2.500.000 ва 2.000.000 сўмлик телефон аппаратларини очиқдан-очиқ талон-торож қилганликлари аниқланиб, жабрланувчилар томонидан таниб олинганлар.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан