Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Учқудуқ туман ҳокимлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
6.03.2022 13:25,  
114

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати  Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги “Навоий вилоятининг олис чўл туманларида аҳолини турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2925-сонли қарори талабларининг ижроси бўйича вилоятнинг Учқудуқ туманида ўрганиш ўтказилгани хақида хабар берди.

Мазкур Қарорда олис чўл ҳудудида камида уч йилдан ортиқ яшаган шахслар олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида қабул қилиниши белгиланган.

Маълум бўлишича, ўрганишлар мобайнида эса Учқудуқ туман ҳокимининг собиқ ўринбосари ва бошқалар чўл ҳудудида жойлашган “Йўлчилар”, “Кўкпатас” ва “Кўкаяз” МФЙларида уч йил давомида яшамаган 33 нафар шахсга уларнинг ушбу муддатда қайд этилган маҳаллаларда яшаганлиги тўғрисида сохта далолатномалар расмийлаштириб бериб, шундан 25 нафарини олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга киришига сабабчи бўлгани аниқланди.

Натижада давлат ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказилган. Шунингдек, ушбу талабаларнинг грант асосида ўқиши учун амалда 650 млн. сўм бюджет маблағларининг сарфланишига сабабчи бўлиб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Агентлик томонидан мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳамда прокуратура идоралари ўтказган қўшимча ўрганишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураcи томонидан Учқудуқ туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят иши қўзғатилди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан