Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ургутда 98 ёшли отахон биринчи марта туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олди
6.05.2021 12:40,  
90

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Ургут тумани Давлат хизматлари маркази ҳамда 1-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари "Испанза" қишлоғида яшовчи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 98 ёшли Бўрон бобо Гадоевнинг хонадонида бўлиб, отахон ва унинг оила аъзоларига сайёр давлат хизматлари кўрсатди. 

Қарийб юз ёшни қоралаётган отахонни шу пайтга қадар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги аниқланиб, расмийлаштирилиб берилди. 

Шунингдек, отахон суҳбат чоғида пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома кераклигини билдирди. Марказ ходимлари қисқа фурсатда ушбу мурожаатни рўйхатга олиб, тез фурсатларда маълумотномани тақдим этишди.

Отахоннинг оила аъзолари хонадон кадастр ҳужжатларида муаммолар борлигини айтиб, мазкур масалада ёрдам сўради. Шу куни ушбу масалага ижобий ечим топиш чоралари кўрилди. 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан