Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХДП Омбудсманни Россияда терактда айбланаётган Шоҳиста Каримова ишини ўрганишга чақирди
30.05.2021 08:00,  
218

Ўзбекистон Халқ демократик партияси кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда яна муҳокамага сабаб бўлаётган мавзу — Санкт-Петербургда терактда айбланган ўзбекистонлик Шоҳиста Каримова масаласини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўрганиб чиқиши таклифини илгари сурди. Бу ҳақда ХДП матбуот хизмати хабар берди.

«Партия ўз таклифида Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси давлат ҳимоясида эканлигидан келиб чиқиб, ҳеч бир фуқарони эътибордан четда қолдириш мумкин эмаслиги, аввало унинг аёл эканлиги, ёши, беморлиги, ички қон кетиши ва тушунарсиз неврологик касалликларини инобатга олган ҳолда, жазосини юмшатиш ёки жазони Ўзбекистонда ўташи учун экстрадиция қилиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Шунингдек, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ижтимоий кўмакка муҳтож, меҳнат қилиш мақсадида хорижий давлатларга кетишни режалаштираётган ёшларни ўзини ўзи банд қилишга ҳамда кичик бизнес очишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли «Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижроси устидан назорат-таҳлил ишларини олиб бораётганини маълум қилган» дейилади хабарда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан