Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразм ва Қорақалпоғистонда рекорд натижа қайд этилди
4.09.2021 12:58,  
916

Кеча талабаликка тавсия қилинган абитуриентлар ҳақидаги маълумотлар эълон қилинган эди. Унга кўра, Хоразм ва Қорақалпоғистондаги 2 та мактаб битирувчиларининг барчаси талаба бўлган.

Хусусан, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани Таган қишлоғидаги 28-мактаб, Қорақалпоғистоннинг Aмударё тумани 56-сонли мактаб Технология йўналишидаги вариатив синфларнинг 11-“б” синф битирувчилари 100 фоизлик натижа билан талабаликка қабул қилинди.

Шунингдек, Aмударё туманидаги 40-мактаб вариатив синфининг 27 нафар битирувчисидан 24 нафари талабаликка қабул қилинган. Улардан 8 нафари давлат гранти, 17 нафари тўлов шартнома асосида ўқишга кирган. Бу 93 фоизлик натижа.

Қўнғирот тумани 2-сонли мактабдаги Технология йўналиши бўйича вариатив синфда 31 битирувчидан 27 нафари (87 фоизи) талаба бўлган.

Aмударё тумани 56-сонли мактаб Технология йўналишидаги вариатив синфларнинг 11-“в” синф 88 фоизлик, жами 94 фоиз ўқувчилар ОТМга ўқишга кирган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан