Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХТВ айрим мактабларда дарсликларнинг етишмовчилиги кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
19.09.2021 09:27,  
29

Халқ таълими вазирлиги ота-оналарга мурожаат билан чиқди.

"Янги ўқув йили бошида айрим ўқувчиларнинг мактабдан-мактабга ўтиши, жумладан таълим тилини ўзгартириши натижасида баъзи мактабларда дарсликларнинг етишмовчилиги кузатилиши мумкин.  

Жойлардаги бундай муаммоларни ўша мактаб раҳбарияти ҳамда ҳудудий халқ таълими бўлими ва бошқармалари ҳудуддаги китоб ортиқча бўлган бошқа мактаблардан китоб етишмаётган мактабларга ўтказиш орқали зудлик билан ҳал этиш чораларини кўриши белгиланган.  

Агар мурожаатингиз ижобий ҳал этилмаса ва дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлиги томонидан ишга туширилган махсус телеграмм-бот (@uzedudarslik_bot) орқали сиз дарслик билан юзага келган муаммо бўйича аниқ маълумотни юборишингиз мумкин бўлади.

Вазирлик ҳар бир мурожаатни назоратга олади ва зарур китобни қўшни мактаб, туман ва керак бўлса вилоятдан етказилишини назоратга олади.

Шу билан биргаликда, барча дарсликларнинг электрон версияларини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкинлигини ҳам маълум қиламиз" дейилади хабарда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан