Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна бир вилоятда туманга аёл ҳоким тайинланди
4.03.2020 18:34,  
571

Бугун, 4 март куни халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулла Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этди.

Тадбирда Тўрақўрғон тумани ҳокими Ғуломжон Собитхўжаевич Муродхўжаев ўз лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова 1968 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1989 йили Наманган давлат педагогика институти ва кейинчалик Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги ўқитувчи-педагог.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистон бўйлаб ҳоким ва ҳокималар алмашмоқда (фото)

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан