Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги Зеландия аҳолиси мамлакат номини ўзгартиришни талаб қилмоқда
16.09.2021 06:22,  
211

Янги Зеландия Маори маҳаллий партияси раҳбарлари мамлакатни «Аотеароа» деб ўзгартиришни талаб қилиб, петицияга имзо тўплашни бошладилар. Бу ҳақда RNZ радиоси хабар бермоқда.

Сиёсатчилар 2026 йилгача барча шаҳарларга маори номларини беришни талаб қилишган. Партия ҳамраислари Равири Вайтити ва Дебби Нгарева-Пакернинг сўзларига кўра, мамлакат расмийлари асл жой номларига эътибор бермайдилар ва бузиб кўрсатишади.

«Илгари маори тили бу мамлакатда биринчи ва расмий тил мақомини олган. Биз Полинезия мамлакатимиз, биз Аотеароамиз», — деган Вайтити.

«Мустамлака даврида анъанавий номлардан инглиз тилига ўтиш Янги Зеландиянинг туб аҳолиси орасида маори тили тарқалишининг камайишига олиб келди. 40 йил ичида мустамлакачилар бизни тилимиздан маҳрум қилишда муваффақият қозонишди. Биз бунинг таъсирини бугун ҳам ҳис қиляпмиз», — дея хулоса қилди сиёсатчи Нгарева-Пакер.

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн маори вакилларининг таклифини қўллаб-қувватламаган. У маори жой номларини қўшимча, бир-бирини алмаштирувчи сифатида ишлатишни таклиф қилган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, келажакда бу амалиётни кенгайтириш режалаштирилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан